Мазкур саҳифада техник индикаторлар тўғрисида ахборот берилган бўлиб, улар ёрдамида сиз савдони техник таҳлил қилишингиз мумкин, бу билан сиз узоқ муддатли давргача унинг самарадорлигини оширасиз.
Индикаторлар — нархларнинг ўзгариши тўғрисидаги тарихий маълумотларни тадқиқ этишда қурилган техник таҳлилнинг асосий воситаларидир. Мазкур таҳлил тури асосида статитстик ва математик ҳисоб-китоблар ёрдамида нарх графикларини муфассал ўрганиш ётади. Бу ҳисоб-китобларнинг натижаси турли хил индикаторлар ҳисобланади, бу индикаторлар трейдерга жорий вазиятни таҳлил қилишда ёрдам беради.
Техник таҳлил умумий таҳлилнинг муҳим методларидан бири ҳисобланади.
Индикаторлар орасида иккита энг катта гуруҳни ажратиш мумкин - бу жорий нарх трендини ажатишга имкон берувчи тренд индикаторлари ва осцилляторлар - ён тренднинг (флетнинг) ривожланиш тенденцияларини акс эттирувчилар.
Видео-дарслар сизни техник индикаторларни танлашга йўллайди ва уларнинг параметрларини қандай бериш ҳамда ўзгартириш кераклигини тушунтиради.
Аммо шуни ёдда тутиш лозимки, индикаторлар узатадиган сигналлар тавсия берувчи хусусиятига эга, чунки нархларнинг ўзгаришини аниқ башорат қилиш мутлақо мумкин эмас. Шунинг учун фақат уларга ишониб қўйиш керак эмас, балки таҳлил қилишнинг бошқа воситаларини ҳам қўллаш маъқул.