Ўргатувчи дарс сизга шахсий компьютерингизга MetaTrader 5 савдо терминалини осонгина ўрнатишга имкон беради. Бундан ташқари бу биринчи видео-дарс бўлиб, ундан сиз Forex валюта бозорида ўз тарихингизни бошлашингиз мумкин.
Шунингдек қаранг
Ўргатувчи дарс сизга шахсий компьютерингизга MetaTrader 5 савдо терминалини осонгина ўрнатишга имкон беради. Бундан ташқари бу биринчи видео-дарс бўлиб, ундан сиз Forex валюта бозорида ўз тарихингизни бошлашингиз мумкин.
Мазкур дарс ёрдамида савдо платформаси параметрларини созлаш тўғрисида кўпроқ ахборот олишингиз мумкин. Шунингдек мазкур видеоролик сизга MetaTrader 5 терминалини сизнинг одатларингиз ва савдо услубингизга мослаб созлашга имкон беради.
"Графиклар ва улар билан ишлаш" видеоролиги сизга MetaTrader 5 савдо терминалида молиявий воситаларнинг графиклари билан ишлаш тўғрисида кўпроқ билиб олишга имкон беради. Графикларни ўрганиш Forex бозорида ишлашнинг моҳиятини чуқурроқ ўзлаштиришга ва молиявий воситаларнинг ҳаракати йўналишининг ўзгариши сабалларини ҳамда уларнинг боғланишини тушунишга ёрдам беради.
"Савдо - позициялар ва ордерлар" видеоролиги MetaTrader 5 савдо терминалида бозор ордерлари ёрдамида очиқ позициялар механизмини муфассал кўриб чиқишга ёрдам беради. Мазкур видеороликни ўрганиш натижасида олинган билимлар сизга ўзингиз берган шартлар асосида халқаро валюта бозорида савдо операцияларини осонлик билан амалга ошириш имконини беради.
"Бозорни кузатиш" видеоролигини ўрганишда сиз "Бозорни кузатиш" хизматчи дарчаси тўғрисида кўпоқ ахборот оласиз, бу дарчада MetaTrader 5 савдо терминалида ишлаш учун керакли асбобларнинг бутун бир рўйхати бор. "Бозорни кузатиш" дарси туфайли сиз тикларнинг графиклари, молия воситалари котировкалари ва савдо графиклари билан ишлашни ўрганиб оласиз.
Мазкур ўргатувчи видео ёрдамида сиз индикаторлардан фойдаланиш механизмларини ва маълумотлар дарчаларини муфассал кўриб чиқишингиз мумкин бўлиб, улар индикаторларнинг қийматларини кузатиш ва таҳлил қилиш ишини соддалаштиради. Савдода индикаторларнинг фойдаланиши Форекс молия бозорида ишлашни анча соддалаштириши мумкин.
Ўргатувчи дарс "Навигатор" дарчаси билан ишлашга бағишланган бўлиб, у MetaTrader 5 савдо терминалининг турли хил имкониятларидан тез фойдаланишга имкон беради. "Навигатор" дарчасидан фойдаланиш барча иловалардан тез фойдаланишни таъминлаб, сизнинг трейдингизни енгиллаштиради ва соддалаштиради.
Мазкур ўргатувчи дарс ёрдамида сиз кўп функционалли "Асбоблар" дарчасининг "Савдо" ва "Тарих" иловалари тўғрисида кўпроқ ахборот олишингиз мумкин. "Асбоблар" - энг турлича йўналишдаги ва вазифадаги бир неча иловага эга бўлган дарча бўлиб, ундан фойдаланиш сизга ҳақиқий вақт режимида бозордаги ҳолатни кузатишга, шунингдек трейдинг ва умуман бозор тўғрисидаги савдолар тарихини кўздан кечиришга имкон беради.
Мазкур дарсда тақдим этилган видеоматериал график асбобларга ва улардан MetaTrader5 терминалида самаралиши фойдаланишга бағишланган. MetaTrader5 савдо терминали яхши маълум бўлган график асбоблардан ҳам фойдаланишни таклиф этади. Мазкур видео улардан трейдингда фойдаланишнинг ижобий ва салбий жиҳатлари тўғрисида ҳикоя қилади.