empty
 
 

Alligator индикатори: тавсифи, созланиши ва қўлланиши

Alligator техник индикатори Билл Вильямснинг китоблари тофайли машҳур бўлган. Бу китобларда Билл Вильямс бозорлар асосий вақтда флетда бўлади, яъни ҳеч қаерга ҳаракатланмайди, деб ёзган. Бозорда фақат бутун вақтнинг 15–30% давомида тренд кузатилади. Айнан ана шу даврларда нархнинг йўналтирилган ҳаракатида трейдерлар максимал даромад олишади. Аллигатор индикатори бозорнинг маълум бир пайтдаги ҳолатини баҳолашга ва унга кириш учун қулай вақт танлаб олишга имкон беради.

Графикда Alligator техник индикатори фрактал геометрия ва ночизиқли динамикадан фойдаланувчи "Баланс чизиқлари" (Сирпанувчи ўртачалар, Moving Averages) комбинациясини ифодалайди.

  • Кўк чизиқ (Аллигатор жағи) — бу вақт даври учун баланс чизиғи бўлиб, у графикни ясаш фойдаланилган (келажакка 8 бар сурилган 13 даврли силлиқланган сирпанувчи ўртача).
  • Қизил чизиқ (Аллигатор тишлари) — бу бир поғона паст муҳим вақт даври учун баланс чизиғи (келажакка 5 бар сурилган 8 даврли силлиқланган сирпанувчи ўртача).
  • Яшил чизиқ (Аллигатор лаблари) — яна бир поғона паст бўлган муҳим вақт даври учун Баланс чизиғи (келажакка 3 бар сурилган 5 даврли силлиқланган сирпанувчи ўртача).

Аллигаторнинг Лаблари, Тишлари ва Жағи турли вақт оралиқларининг ўзаро муносабатларини кўрсатади. Бозорда трендларни фақат 15-30% вақт мобайнида ажратиш мумкин бўлгани учун трендларга амал қилиш ва маълум бир нархлар оралиғида ўзгарувчи бозорларда ишламаслик зарур.

Жағ, Тишлар ва Лаблар ёпиқ бўлганда ёки чирмашиб кетганда Аллигатор ухлашга тайрганлик кўради ёки ухлаган бўлади. У ухлаганда унинг очлиги кучаяди - у қанчалик кўп ухласа, уйғонганда шунчалик оч бўлади. У уйғонганда қиладиган биринчи ҳаракати Оғзини очади. Шундан сўнг Аллигатор бозорда "буқалар" ёки "айиқлар"нинг пайдо бўлишини кута бошлайди ва овни бошлайди. Аллигатор очлигини қаноатлантирганида, у нархга бўлган қизиқишини йўқотади - бу ҳолат Баланс чизиқлари яқинлашишида кўринади. Кейин фойдани қайд қилиш учун вақт келади.

аллигатор индикатори

Ҳисоблаш

MEDIAN PRICE = (HIGH + LOW) / 2

ALLIGATORS JAW = SMMA (MEDIAN PRICE, 13, 8)

ALLIGATORS TEETH = SMMA (MEDIAN PRICE, 8, 5)

ALLIGATORS LIPS = SMMA (MEDIAN PRICE, 5, 3)

Бу ерда:

MEDIAN PRICE — медиан нарх;

HIGH — барнинг максимал нархи;

LOW — барнинг минимал нархи;

SMMA (A, B, C) — силлиқланган сирпанувчи ўртача. А параметр — силлиқланадиган маълумотлар, В — силлиқлаш даври, С — келажакка суриш. Масалан, SMMA (MEDIAN PRICE, 5, 3) силлиқланган сирпанувчи медиан нархдан олинишини англатади, бунда силлиқлаш даври 5 барга, силжитиш эса 3 барга тенг;

ALLIGATORS JAW — Аллигатор Жағлари (кўк чизиқ);

ALLIGATORS TEETH — Аллигатор Тишлари (қизил чизиқ);

ALLIGATORS LIPS — Аллигатор Лаблари (яшил чизиқ).

   Индикаторлар рўйхатига қайтиш   
Индикаторлар рўйхатига қайтиш
Ҳозир телефон орқали гаплаша олмайсизми?
Саволингизни беринг чатда.