Шунингдек қаранг
InstaCopy берилган савдо воситалари ва танлаб олинган масштаб бўйича муваффақиятли трейдерларнинг ҳисоб-варақларидаги ордерлардан нусха кўчириш бўйича инновацион тизим бўлиб ҳисобланади. InstaCopy трейдерларга ўзининг ҳар бир нусха кўчирилган ва фойда билан ёпилган битимидан комиссия олиш имкониятини яратади, обуначиларга эса - муваффақиятли трейдернинг савдо стратегиясидан нусха олишга имкон бериб, ўзининг ҳисоб-варағида унинг битимларини автоматик равишда очади.
ИнстаФорекс брокери ўз мижозлари учун махсус янги инновацион маҳсулот - веб-терминални ишлаб чиқди, бу терминал компания трейдерларига молия бозорларидаги савдо фаолиятларини бевосида интернет-браузерда бажаришларига имкон беради. Шу стандарт десктоп иловаларига хос бўлган барча зарур функционалга эга.
ИнстаФорекс компаниясидан ПАММ-тизим - бу инвесторлар ва бошқарувчи трейдерланинг омилкор муносабатлари йиғинди бўлиб, бунда йиғинди капитал Форексда спекулятив операцияларини амалга ошириш учун фойдаланилади, фойда эса автоматик тарзда ҳисобланади ва иштирокчиларни омонатларига мутаносиб равишда ҳамда тегишли ПАММ-лойиҳанинг шартларига мувофиқ тақсимланади.
ИнстаФорекс компаниясининг барча мижозлари янги сервисдан — VPS-хостинг (Virtual Private Server)дан фойдаланишлари мумкин. VPS Сизга Форекс валюта бозорида савдони ташкил этиш учун виртуал хусусий сервердан фойдаланишга имкон беради. Тақдим этилган VPS-хостинг хизмати доирасида Сиз алоҳида жисмоний сервернинг барча афзалликларидан ва имкониятларидан фойдаланишнгиз мумкин. Бундан ташқари, ИнстаФорекс компанияси Форекс бозорида хостинг хизматлари учун энг фойдали нархни таклиф этади.
Мижозлар кабинетининг APIси — бу ИнстаФорекс компаниясининг ҳар бир мижози фойдаланиши мумкин бўлган инновацион сервисдир. Мазкур хизмат уланганда трейдерларга функцияларнинг кенги тўпламидан фойдаланиш учун имконият очилади, улар орасида танлаб олинган вақт оралиғида барча савдо битимлари, баланс ва ёпиқ лотлар бўйича талабномаларни жўнатиш имконияти ҳам мавжуд. Бундан ташқари, APIдан фойдаланишда олинган бонуслар бўйича статистикани авторизациялар тарихини, шунингдек ҳисоб-варағи бўйича йиғма ахборотни кузатиб бориш мумкин.